$
 11809.19
18.4
€
 13206.22
-79.64
₽
 138.15
0.37
weather
+26
Кечаси   +14°

Мисрнинг Red Sea Airlines авиакомпанияси Тошкентга биринчи рейсини амалга оширди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Мисрнинг Red Sea Airlines авиакомпанияси Тошкентга биринчи рейсини амалга оширди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, маҳаллий вақт билан соат 11:49 да Шарм-аш-Шайх — Тошкент — Шарм-аш-Шайх йўналиши бўйича парвоз қилган Boeing 737 самолёти илк бор Тошкент халқаро аэропортига қўнди. 

Қайд этилишича, бортида 171 йўловчи бўлган самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.

Шарм-аш-Шайхдан Тошкентга мунтазам равишда чартер рейслари ҳар ҳафта — душанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Red Sea Airlines — Шарм-аш-Шайх халқаро аэропортида жойлашган Мисрнинг чартер авиакомпанияси ҳисобланади.