$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Солиқ имтиёзи барча оила аъзолар учун амал қилиши мумкин

Талабаларга контракт тўлашда бир қатор енгилликлар берилди

Омбудсман контракт тўловидаги солиқ имтиёзини фақат ота-она учун эмас балки, ота-она ўрнига тўлов контрактини тўлаётган бошқа оила аъзолари учун ҳам амал қилишини таклиф қилмоқда. 

Омбудсманнинг таклифи қандай?

Олий мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили яъни Омбудсман Солиқ қонунчилигига қўшимча киритиш таклифи билан чиқди. Омбудсманнинг ўрганишича, Омбудсман номига ижтимоий ҳуқуқларни таъминлаш, жумладан таълим учун контракт пули тўлови, бўлиб-бўлиб тўлаш, имтиёзлар бериш каби масалалар юзасидан шу кунга қадар юборилган мурожаатлар орқали доимий иш жойига эга бўлмаган ота-она томонидан таълим кредитларини сўндиришда муаммолар мавжудлиги аниқланган.

Унга кўра, ота-онанинг доимий даромад манбаи бўлмаганлиги сабабли, кредит тўловларини уларнинг бошқа фарзандлари тўланаётганлиги ҳолатлари кўп учраган. 

Шу сабабдан, Омбудсман солиқ имтиёзини таълим харажатларини қоплаётган бошқа фарзандлар, яъни опасини, синглисини, акасини, укасини ўқишига ёрдам бераётган ака-ука ва опа-сингилларга нисбатан ҳам қўллашни таклиф қилмоқда. 

Ўзи кимларга амал қилади?

Маълумот учун, солиқ қонунчилигига кўра, ота-оналар олий ўқув юртларида ўқийдиган фарзандларига таълим тўловларини ўз ойлик иш ҳақларидан тўлаб берсалар, 12 фоиз даромад солиғини қайтариб олишлари мумкин. Бу тартиб ўзи ишлаб ўз контрактини тўлаган талабалар ва турмуш ўртоғи учун контракт тўлаганларга ҳам амал қилади.

 Ота-она ўрнига бошқа фарзандлари таълим контрактини тўлаётганда эса ушбу солиқ имтиёзи амал қилмайди.

Теги :
Jamiyat