$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 55 бараварга ошди

ifloslanish havo atmosfera ифлосланиш ҳаво атмосфера

IQAir ҳаво сифати мониторинги платформасида Тошкент шаҳри ҳавоси 14 декабрь куни эрталаб «хавфли» (соат 9:17 ҳолатида) дея қайд этилди, бунда ифлосланиш даражаси меъёрдан 55 бараварга ошганини кўриш мумкин.

Ҳаво сифати индекси 300 дан ошса, «хавфли» деб аталади. Тавсифга кўра, ушбу даража барча учун жиддий зарар келтириши мумкин бўлган сифат кўрсаткичи ҳисобланади.

«Жуда носоғлом» даражага 

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг билдиришича, пойтахтда атмосфера қуйи қисми заҳарли тутун билан муаллақ ўралиб турибди. «Бу, тахминимча, кўпроқ кўмир ёқиш ва бошқалар таъсирида ҳосил бўлди», — деди у.

Соат 10:00 га келиб, сифат кўрсаткичи «жуда носоғлом» даражага тушди.


Эслатма❗Бундай об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода ва уйда ҳам ниқоб тақиш, ҳаво тозалагичлардан фойдаланиш, деразаларни очмаслик, ташқарида олиб бориладиган фаолият турлари билан шуғулланмаслик тавсия этилади.

Ёмон эмас, лекин чўкяпмиз

IQAir индексига кўра, Тошкент ҳавоси ўтган бир ой ичида 4 кун «носоғлом», 10 кун «таъсирчан гуруҳлар учун носоғлом» дея қайд этилган. Пойтахтда ой давомида фақат бир кун «яхши» даражадаги ҳаво кузатилди.

Шунингдек, House Fresh халқаро жамоатчилик лойиҳаси ҳаво сифати бўйича ўз тадқиқотида Тошкентдаги ёмон ҳаво бир йилда чекилган 503 та сигарет каби аҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатади, дея қайд этганди.