$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Экологик ҳуқуқбузарликлар учун ҳам камералар жарима ёзади

камера эко радар

Адлия вазирлиги маълумотига кўра, “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинган.

Энди радарлар “экокорадарлар”га айланади

Янги фармонга кўра, автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини фото ва видео қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилган. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади. 

Экофаоллик учун рағбатлар

Қарорда ҳар йили энг узоқ (камида 10 йил) ва садоқатли хизмат кўрсатган санитар тозалаш корхоналари ходимлари учун “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур ходимлардан 100 нафарининг давлат ОТМга тўлов-контракт асосида ўқишга кирган фарзандлари ёки невараларига контрактининг тўлиқ суммаси тўлаб берилиши кўзда тутилган. 

Шунингдек, ҳар йили “Энг тоза маҳалла” танлови ўтказилиб, танловда ғолиб бўлган 14 та маҳаллага чиқинди йиғиш майдончаси қуриш, чиқинди контейнерларини ўрнатиш ва дарахт экиш учун жами 500 миллион сўм пул ҳамда хизматда фойдаланиш учун 1 тадан электромобиль берилади.

2024 йилнинг 1 апрелидан бошлаб:

— кўчмас мулк ҳамда автотранспортлар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда қарздорлик мавжудлиги Ягона электрон тизим орқали онлайн текширилиб, қарздорлик бартараф этилгач нотариал ҳаракат амалга оширилади;

— барча санитар тозалаш корхоналари Ягона электрон тизим орқали хизмат кўрсатади, тизимга уланмаган корхоналар билан шартнома бекор қилинади ва улар хизмат кўрсатадиган ҳудудлар давлат-хусусий шериклик асосида бошқа корхонага берилади.

— Чиқинди хизматлари учун тўловларни қабул қилиш ҳамда абонентлар ҳисобини юритиш фақатгина Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази биллинг тизими, электрон тўлов тизимлари ёки тижорат банкларининг тўлов қабул қилиш кассалари орқали амалга оширилади.

— Шунингдек, чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентлар SMS орқали хабардор қилиб борилиши янги фармонда белгилаб қўйилган.