$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Айрим завод ва корхоналар ёпилиши режалаштирилмоқда

zavod

Олий Мажлис Сенати 20 январ куни бўлиб ўтган мажлисда қонун ҳужжатларига экологик хавфсизликни таъминлашга қаратилган ўзгартишларни маъқуллади. Сенат эса бунинг ортидан муаммолар, тушунмовчиликлар, норозилик ва энг ёмони, коррупция ҳолатларини келтириб чиқаришидан ҳавотирда.

Реал хавфлар

Махсус ваколатли давлат органларининг қарорига кўра, бугунги кунда фавқулодда вазиятлар, эпидемиялар ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига бошқа реал хавф юзага келишининг олдини олиш учун қонунларда атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи объектларнинг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш мумкинлиги назарда тутилган.

Сенаторларнинг фикрича, ишлаб чиқариш ва урбанизация кўламларининг кенгайиши атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг ортишига сабаб бўлмоқда.

Лекин, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида"ги ҳамда “Экологик назорат тўғрисида"ги қонунларга давлат органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарорларни, биринчи навбатда, аҳолининг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиш заруратини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш асосларини аниқлаштирувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ноаниқ қарорлар муаммони келтириб чиқаради

Унга кўра, қонун экологик вазиятни яхшилашга, аҳолининг ҳаётига ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олишга, тадбиркорлик субъектларини ҳимоя қилишга, шунингдек, коррупция омилларини бартараф этишга ҳамда ваколатли давлат органларининг масъулиятини оширишга хизмат қилади.

Сенат раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, атроф-муҳитга оид қонунлар ва қонун ҳужжатларида турлича талқин қилиниши ҳамда қўлланилиши мумкин бўлган ноаниқ қоидалар бўлмаслиги керак. Амалда бундай ҳолат турли муаммолар, тушунмовчиликлар, норозилик ва энг ёмони, коррупция ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.