$
 12687.70
-7.17
 13790.26
23.94
 140.03
0.55
weather
+26
Кечаси   +14°

Экология қурбон, муҳими энергия тежалади

Ҳаво ифлосланиши Havo ifloslanishi

“Бутун дунё кўмирга ўтаётгани учун Ўзбекистон ҳам кўмирга ўтмоқда” – Фаррух Сатторов

Ҳукумат ўзи билан келишолмаяптими?

Маълумки, ўтган йили 2 229 та боғча, 2 432 та халқ таълими ва 746 та тиббиёт муассасаси газдан кўмирга ўтказилади. Бундан ташқари, 1147 та иссиқхона ҳамда цемент, ғишт ва оҳак ишлаб чиқарувчи 250 та завод ҳам кўмирда ишлашга мослаштирилиши режалаштирилган эди.

Бунга сабаб эса мамлакатда газ ва электр энергиясида пайдо бўлиши мумкин бўлган инқирознни олдини олиш дея кўрсатилган.

Ўрганишлар натижасида кўмир дунёда инсоният фойдаланадиган ёқилғилар ичида табиатни энг кўп ифлословчи ҳисобланиб, 1 даража кўтарилган глобал исишнинг 0,3 даражаси кўмир ҳиссасига тўғри келган.

Янги таклиф қўштирноқ ичидами?

Бундан бир неча кун олдин эса Экология вазирлиги томонидан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш мақсадида бир неча таклифларни илгари сурди. Шу мақсадда Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ туманларида саноат мақсадларида кўмир ёқилғисидан фойдаланишни тақиқлашни таклиф қилган.

Ундан кейин, Экология вазирлиги билан ўтган матбуот анжуманида масъуллар “Европа давлатлари ҳам энергетик ресурслар камайгани ҳисобига кўмирга ўтишни бошлади. Бу тенденсия фақат Ўзбекистонда эмас, ҳамма жойда бўляпти. Хитойдаги кўмир стансиялари 1-2 йил олдин ёпилган бўлса, ҳозирги кунга келиб яна очиляпти.” – деган вазлар билан ўз қарашларини инкор қилди.

Кўмир экологияни зарарламасми?

Шунга кўра, вазирлик очиқча қаршилик кўрсатмаган бўлса ҳам, кўмир ташламалари назоратини олиб боряпти ва йирик завод, фабрикаларга кўмирдан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берган.

Масъулларнинг фикрича, кўмирда ишласа ҳам, экспертиза хулосасида белгиланган талабни бажаради. Филтрларни ўз вақтида янгилаб турса ёки ифлослантирувчи модда ташлайдиган манбаларига филтрлар ўрнатса, янги филтрлар қўйса, ўша кўмирда ишлайдиган завод ҳам атмосферага заҳар ташламаслиги мумкин.

Вазият жамоат фаоллари нигоҳида

Яқинда экофаол, блогер Мўътабар Хушвақтова яъни Ўрикгули Оҳангарандаги ИЭС атрофидаги вазият билан танишиб чиқди. Унинг ўрганишларига кўра, мазкур иссиқлик электростансияси ягона кўмирда ишловчи ИЭС ҳисобланар экан. Мазкур ИЭСдан чиқаётган тутун сабабли ўша ердаги маҳаллий аҳоли орасида касалланишлар сони кескин ортган.

Шунингдек, фабрика ва заводларда кўмирлардан фойдаланишда қўлланиладиган филтрлар деярли ўзининг таъсирини кўрсатмаяпти.

Шу аснода бир қанча блогерлар ижтимоий тармоқларда турли хил ёзувдан иборат банерлар билан расмга тушиб челленж уюштиришмоқда.

Филтрларга назорат борми?

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 70 мингдан ортиқ корхоналар бор. Лекин, вазирликдагиларнинг айтишича, ҳар ойда 2,5 минг корхоналаргина мониторинг қилинар экан. Ҳисобланса, битта корхона қайта екширувдан ўтгунича 2 йилдан ортиқ вақт ўтаркан. Тасаввур қилинг, агар қайсидир бир корхона тизимида экологияга зарар етказувчи муамо бўлса, мазкур корхона текширувдан ўтгунча экологияга қанча зарар етказиши мумкин.

Бунинг ягона ечими элеcтрон онлайн тизим ишлаб чиқишдир. Агар ҳар бир корхона тизимини рақамли тарзда назорат қилиб борилса, ва мауммо чиққан заҳоти онлайн тарзда қайд этилса, экологиядаги муаммо сезиларли даражада камайиши мумкин.