$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёқимсиз прогнозлар: Емиришда давом этамиз

qurgoqchilik Фото: Pixabay

Куни кеча Сенатнинг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти якунлари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда мутахассисларнинг кейинги йилларда минтақамизда ҳаво ҳарорати кўтарилганлиги, оқибатда музликлар умумий майдонининг қарийиб учдан бир қисми йўқолиб кетганлиги, яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоизга қисқариши мумкинлиги, жон бошига сув билан таъминланиш даражаси 25 фоизга, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги эса 40 фоизга камайиши кутилаётганлиги ҳақидаги прогнозлари маълум қилинди. 

Сув қочиши

Йиғилиш давомида сўзга чиққан Ў. Ўтаев прокуратура органлари томонидан 2023 йилда Тошкент вилоятида “Сув ва судан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунчилик ижроси юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний қазишлар натижасида Чирчиқ дарёси терассасидаги “Қуйичирчиқ 180” кузатув қудуғида ер ости чучук суви 5,05 метргача тушиб кетганлиги аниқланганлигини таъкидлади. 

Эътиборсизлик ва ҳуқуқбузарлик

Бундан ташқари, вилоятдаги 172 та тош майдалаш цехларининг 109 таси дарё муҳофаза зонасида жойлашган бўлиб, 10 тасининг экологик экспертизаси муддати ўтганлиги, 77 тасининг оқова сув тиндиргич иншоатлари йўқлиги, ил қуйқаси тўғридан-тўғри дарёга оқизаётганлиги аниқланиб, 349 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ноқонуний қазиш ишлари

Шунингдек, қум-шағал маҳсулотларини ноқонуний қазиш билан боғлиқ 211 та ҳолат аниқланиб, 171 та ҳолат бўйича маъмурий жавобгарликка оид, 40 та ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, айбдорлардан 18 млрд. сўм зарар ундирилганлигини баён қилди.

Теги :
Jamiyat