$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Чангли ҳавода нима қилиш керак?

Chang termiz

Бугун Тошкент ҳавоси яна “носоғлом” даражани кўрсатмоқда. Атмосфера ифлосланиши, чанг бўронлари ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланмоқда.

Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин. 

Бундай вазиятда нима қилиш керак?

Ушбу савол билан Санэпидимқўмита мутахассисларига юзландик.

Санэпидемқўмита ахборот хизмати нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни тавсия қилди.

Шунингдек, бундай кунларда:

•Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;

•Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;

•Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);

•Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;

•Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш; 

•Устки кийимларни (костюм, плаш, палто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;

•Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;

•Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;

•Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш; 

•Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.

•Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:

•Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;

•Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (ковролин, гилам, юмшоқ мебел, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.

•Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;

•Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;

•Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш тавсия қилинади.