$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Собиқ депутат Қобул Дусовни судга беришди (+видео)

Собиқ депутат Қобул Дусовни судга беришди (+видео)

Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби вазирлик “Миллий тикланиш” демократик партияси собиқ депутати Қобул Дусовни судга бега бергани ҳақидаги хабарларни расман тасдиқлади.

“Дарҳақиқат, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун фуқаро Қобул Дусовдан раддия беришни талаб қилиб фуқаролик судига мурожаат қилган.

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини билдирамиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қобил Дусов илгари “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси, Халқ депутатлари Бўстонлиқ тумани кенгаши депутати сифатида фаолият юритган. У ўтган йили Яшнобод туманида аҳоли билан жанжаллашиши ортидан партиядан четлатилганди.



Теги :
Jamiyat