$
 12720.00
-7.96
 13827.91
46.07
 140.04
0.58
weather
+26
Кечаси   +14°

Дубай билан Ўзбекистон тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Дубайда туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида Яқин Шарқ минтақасидаги йирик сайёҳлик компанияларидан бири Golden Arrow раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Музокаралар чоғида Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан сайёҳларни жалб қилиш, компания вакилларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунлари бўйича Golden Arrow компанияси раҳбарияти Ўзбекистон тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.