$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

ДТМ 189 балл олган, жавобини белгиламаса ҳам балл берилган абитуриентлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

ДТМ 189 балл олган, жавобини белгиламаса ҳам балл берилган абитуриентлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди

Маълумки, ҳозирда бутун республика бўйлаб ОТМларга кириш имтихонлари бўлиб ўтмоқда. Бу жараён айни пайтда кенг жамоатчиликнинг диққат марказида турибди. Ижтимоий тармоқларда имтиҳон билан боғлиқ видео ва расмларга турлича қараш, фикрлар билдирилчпти. Айниқса, 100 фоизлик натижа кўрсатганларнинг жавоб варақалари кўпчиликда шубҳа уйғотди. АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида ДТМ вакили бу ҳолатга муносабат билдирди.

“Бу ерда ҳеч қандай қонунбузарлик ҳолати йўқ. Бунинг сабаби — биринчидан, пандемия шароитини инобатга олиб, тест вариантларни соддалаштирганмиз. Иккинчидан, абитуриентнинг билими етарли бўлса ҳамда барча тестларга тўлиқ жавоб берса, бемалол 189 балл олиши мумкин», — деди Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов.

ДТМ, шунингдек, жавоби бўялмаган ёки барча катак бўялган саволга ҳам балл берилиши ҳолатлари юзасидан ҳам баёнот берди.


«Бўялмаган ёки барча муқобил жавоб доирачалари бўялган бўлса-да, балл берилган ҳолатда ҳеч қандай қонун бузилиши аниқланмади. Бунда абитуриент томонидан расмда кўриниб турган саволларга нисбатан эътироз билдирилган ва унга мос доирача бўялмасдан қолдирилган. Эътирозни ўрганиш натижасида абитуриентнинг эътирози асосли топилиб, унга балл берилган. Таъкидлаш керакки, шундан сўнг эътирозли деб топилган шу савол қайси тест топшириқлари китобларида тушган бўлса, барчасига балл берилган. Тегишли доирача бўялмаган ёки ўша саволнинг барча доирачалари бўялган бўлса ҳам», – дейилади ДТМ баёнотида.

Теги :
Jamiyat