$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Дрон ёрдамидаги рейд давомида ҳуқуқбузарлик аниқланди

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими томонидан «Сангзор» дарёси ўзанида ўтказилган экологик назорат рейд тадбирида учувчисиз учиш аппарати (дрон) орқали ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, назорат тадбири давомида фуқаро А.Х. ўз бошқарувидаги «ЗИЛ» автотранспорт воситасига ноқонуний тарзда қум-шағал аралашмасини ортгани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси (ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.