$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Собиқ Ғафур Ғулом боғи "Dream Park" бўлиб, ишга тушиш арафасида

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Чилонзор туманида жойлашган Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида таъмирлаш ишлари ниҳоят якунига етмоқда. Ҳозирда боғнинг тест режимида (ёпиқ холатда) фаолияти синаб кўрилмоқда. Яъни ўрнатилган ускуналар аҳоли хавфсизлиги учун қайта-қайта синовлардан ўтказилмоқда. Тозалаш ва тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Боғнинг аввалги табиатини тиклаш учун кўп куч ва маблағ сарфланган. Боғ барча раста, кафе ва кабоб тайёрлайдиган жойлардан тозаланди. Катта эътибор ландшафт дизайнига қаратилди ва бунда боғ максимал даражада табиий бўлиб, уйғунлик сақлаб қолинди. Асосийси, боғдаги дарахтлар тўлиқ сақланиб қолинди ва суғориш тизими тўлиқ ўзгартирилди. 

Ғафур Ғулом боғи «экофрендли» услубида янгиланди. Масалан, энг кичик ташриф буюрувчилар учун ўйин майдонларида хорижда ишлаб чиқарилган тўлиқ табиий композицион материаллардан бўлган турли арқонли зиналар, қоялар ва канатлар ўрнатилди.

Боғга, яна битта диққатга сазовор нарса – чархпалак қайтарилди. Аттракциондан пойтахтимизга ажойиб манзара очилди. Тошкентда бундай баландликдан шаҳар кўринишидан завқланиш мумкин бўлган жойлар унчалик ҳам кўп эмас. Албатта, ушбу аттракцион ёпиқ кабинкалар ва кондиционерлаш тизимига эга замонавий жиҳозланди.

Пиёда сайр қилиш ва югуриш йўлакларига жой бўшатиш учун боғда аттракционлар сони камайтирилган. Бунда ташкилотчилар аттракционларни уларнинг анча замонавий ва хавфсиз турларига ўзгартирди. 

Боғ ҳудудида жойлашган иккита кўл тўла таъмирланиб, гидротизимлар тўлиқ ўзгартирилди, шунингдек, кўлларнинг атрофида пляж зоналари ва табиат қуршовида дам олиш учун жойлар яратилди. Кўлларнинг бирида қайиқ ва катамаранлар сақлаб қолинмоқда, иккинчи кўл эса ўрдаклар учун ажратилган.

Теги :
Jamiyat