$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштиришга япон компаниялари жалб қилинади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонасида Япониянинг Tokiwa Phytochemical Co. Ltd компанияси президенти Жин Тацузаки билан музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Учрашув чоғида япон томонига Ўзбекистонда доривор ўсимликлар етиштириш, уларни замонавий шароитларда қайта ишлаб чиқариш имкониятлари, бу соҳада инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Жин Тацузаки бугунги кунда Япония доривор ўсимликлар ишлаб чиқариш бозорини диверсификация қилиш мақсадида кўплаб япон ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистондаги турдош корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Tokiwa Phytochemical Co. Ltd компанияси президенти қизилмия экстрактини ишлаб чиқарувчи жаҳондаги энг йирик корхоналар вакиллари билан биргаликда Ўзбекистонга амалий сафарини амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.

«Сафар давомида Ўзбекистондаги корхоналар фаолияти билан танишиш, ўзаро манфаатли келишувларга эришиш, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти билан Оролбўйи минтақасида доривор ўсимликларни етиштириш бўйича академик ҳамкорлик ўрнатиш борасида музокаралар ўтказиш режалаштирилмоқда», деди у.

Музокаралар натижасида режалаштирилаётган сафарни самарали ташкил этиш, сафар кун тартибини батафсил ишлаб чиқиш мақсадида Ўзбекистон тегишли ташкилотлари билан онлайн учрашув ўтказишга келишиб олинди.