$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Депутат Дониёр Ғаниев Расул Кушербаевнинг кетишига муносабат билдирди

Фото: Darakchi.uz Фото: Darakchi.uz

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг фаол депутати Расул Кушербаев давлат бюджети муҳокамасига бағишланган парламент йиғилишидаги ҳолатлардан сўнг ўз депутатлик фаолиятини тўхтатишга қарор қилганини эълон қилди. Унинг бу қарори ортидан Тошкент шаҳар халқ депутатлари Учтепа туман Кенгашининг ЎзЛиДеП партиясидан депутат Нуриддин Зайнитдинов ҳам ўз хоҳишига кўра депутатлик фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 

Айни пайтда Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев Кушербаевнинг кетиш қарорига ўз муносабатини билдирди. 

"Парламент учун катта йўқотиш, афсус. Расулнинг журъати, "дух"ига доим тан берганман, ҳар қандай қаршилик ва босимларга қарамай ўз принципларида қатъий туришига ҳавас қилганман. Тан олиш керак, бу ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Гарчи Расулни ҳурмат қилсамда, лекин унинг бу галги қарорини унчалик маъқулламайман. Чунки Кушербаев кенг жамоатчилик учун айнан давлат раҳбари бошлаган сиёсий ислоҳотлар ютуғининг тимсолига айланган, мамлакатда кучли парламент ва демократик жамият қуришда кўпчиликка илҳомлантирувчи, умид берувчи шахс сифатида шаклланган эди. Унга минглаб сайловчилари ишонч билдирган, ундан депутат сифатида уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишини кутишган.
Шу билан бирга, Расул бу қарорга осонликча келмаганига ҳам аминман. Эҳтимол бизга аён бўлмаган асосли сабаблари ёки шахсий муаммолари бордур.
Билишимча, депутатликдан кетишга ҳали расман ариза билан мурожаат қилмаган. Балки, сайловчилари фикрига қулоқ солиб, яна ўйлаб кўрар ва қарорини ўзгартирар. Лекин нима бўлган тақдирда ҳам бу унинг шахсий қарори ва биз буни ҳурмат қилишимиз керак.
Ишонаманки, депутатликдан кетган тақдирда ҳам Расул Кушербаев халқ манфаатлари ва адолатли жамият барпо этиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлида хизмат қилишдан тўхтамайди", дея ёзиб қолдирди Ғаниев. 

Эслатиб ўтамиз, Қонунчилик палатасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокамасида депутат Дониёр Ғаниев мазкур икки монопол ташкилотга давлат бюджетидан утилизация йиғими учун 224,5 млрд сўм маблағ ажратилиши нечоғлик мақсадга мувофиқлиги ҳақида изоҳ сўраб, вазир ўринбосари билан тортишган эди. 


Теги :
Jamiyat