$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда Дон давлат техника университети ваколатхоналари очилади

Фото: Daryo Фото: Daryo

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги бош консули Бурхон Алиқулов Дон давлат техника университети (ДДТУ) ректори Бисарион Месхи билан учрашиб, замонавий кадрлар тайёрлаш ва академик алмашинув соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Қайд этилишича, Бисарион Месхи ДДТУнинг Ўзбекистон олий ўқув юртлари, хусусан, Бухоро давлат университети ва «Ипак йўли» туризм халқаро университети билан ҳамкорлиги даражасидан мамнунлигини билдирган. Ўзбекистоннинг ушбу университетларида ДДТУ ваколатхонасини очиш юзасидан фикр алмашилган. У, шунингдек, Ўзбекистон миллий университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳам академик ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф этган.

Суҳбат чоғида ветеринария соҳасида қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилган. ДДТУ Россия ҳудудида «ветеринария» йўналиши бўйича аспирантура босқичига эга бўлган ягона олий ўқув юрти ҳисобланади. Бесарион Месхи соҳа долзарблигини инобатга олган ҳолда, мазкур йўналиш Ўзбекистон учун ҳам маъқул келиши мумкинлигини таъкидлаган.