$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

"Док-1 МАКС" дори воситаларини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вақтида ССВга хабар бермаган

Фото: кадр Фото: кадр

Ижтимоий тармоқларда "Док-1 МАКС" воқеасини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолат бўйича вазифасидан озод этилган 7 нафар тизим мутасаддиси ва тиббиёт ходими ўз вақтида ССВга хабар бермаган.

Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаеванинг маълум қилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишда болаларда кузатилган ҳолат бошланганига 2 ойдан ошганлиги ўз тасдиғини топган.

"Ваҳоланки, тизимга доир ҳар бир фавқулодда ҳолат бўйича шу куннинг ўзида вазирликка тезкор маълумот тақдим этиш зарурлиги тўғрисида тегишли меъёрий ҳужжат ва талаблар мавжуд. Шунга қарамай, бу ходимлар 2 ойдан бери бу ҳолат тўғрисида Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар бермаган", — деди Севара Убайдуллаева.

Оқибатда жуда катта вақт бой берилган. Яъни болалар ўртасида ноаниқ ҳолатлар юз бергач, зудлик билан бу бўйича тўғридан-тўғри Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар берилмаган.

Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармасига ҳам мазкур ҳолат юзасидан жуда кеч расмий хат киритилган. Шу сабабли қонунчиликда берилаганган тартибда тегишли чоралар кўрилди ва ўрганишлар давом этмоқда.

Теги :
Jamiyat