$
 12475.51
-4.63
 13471.06
23.71
 135.09
0.13
weather
+26
Кечаси   +14°

Бир ҳаёт ва бир боланинг нархи қанча?

Док-1 макс

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 августидан бугунги кунга қадар давом этаётган “Док-1 Макс” ишида музокара жараёнлари бошланган. Бугунги суд мажлисида прокурор марҳум болаларнинг ўлими учун товон пули ундириш ҳақида сўз очди.

Прокурор сўрови

Судда сўз олган давлат айбловчиси музокара сўзида 68 нафар марҳум, 16 нафар ногирон бола учун жабрланувчиларнинг вакилларига 100 миллион сўмдан товон пули тўлаб беришни сўраган. Қолаверса, 2 нафар енгил тан жароҳати олган болалар учун эса 20 миллион сўмдан товон пули ундиришни талаб қилган. У бу товон пуллари судланувчилар ҳисобидан қопланиши лозимлигини билдирган. Прокурорнинг аниқлик киритишича, товон пули сифатида кўрилаётган 8 миллиард 440 миллион сўм 8 нафар судланувчи ҳисобидан ундирилиши керак.

500 миллиард ва умрбод қамоқ

Аввалроқ 26 январь куни ўлиб ўтган судда наманганлик жабрланувчи “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Носиров Мансурнинг отаси Носиров Нодирбек фарзанди аввал шамоллагани ва сиропни истеъмол қилганидан кейин аҳволи баттар оғирлашганини айтиб, судланувчиларга умрбод қамоқ жазосини талаб қилган ҳамда 500 млрд. сўм товон пули ундирилишини сўрагани ҳақида хабар берган эдик. https://uz24.uz/uz/articles/dok1-maks-1-27 Бу эса суд жараёнидаги энг юқори даъво бўлган.

Бугунги кунгача бўлган даъволар

Яна бир даъвогар “Док-1 Макс” сиропини ичиб вафот этган Элибоев Шерзодбекнинг отаси Отабоев Самит бўлиб, у судланувчиларга умрбод озодликни чеклаш жазосини сўраб, 50 млрд. сўм моддий зарар ундириб берилишини сўраган. Бугунги кунгача товон пулларининг энг катта миқдори 8 миллиард сўм эди. Шунингдек, судда сўз олган жабрланувчилар 3 миллиард, 1 миллиард, 500 миллион ва 100 миллион сўм миқдорида товон пули талаб қилган эди.