$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Дезинфекция туннеллари ўрнига санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади

Дезинфекция туннеллари коронавирусга қарши энг фойдасиз чора — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Республика махсус комиссияси баёнига кўра, таъқиқланган дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатилади.

Эндиликда Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида дезинфекцион туннеллардан фойдаланиш тўхтатилиб, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари, бино ва иншоотларга кириш жойида тана ҳароратини контактсиз ўлчаш, ташриф буюрувчиларни зарур ҳолатларда ти66ий ёки бир марталик ниқоблар билан таъминлаш, шунингдек, кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади.

Бунда: ушбу амалиётларни тегишли қоидалар асосида олиб бориш бўйича масъулият ва жавобгарлик муассаса ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари зиммассида бўлиб, мазкур тадбирларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш Санитария-эпидемиологик осойиштaлик ва жамоат саломатлиги хизмати ва тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зиммасига юклатилди.

Теги :
Жамият