$
 12670.05
37.83
 13560.75
82.17
 138.00
3.61
weather
+26
Кечаси   +14°

Оддий воситанинг саломатликка катта зарари

idish yuvish geli

Идиш ювишда кўпчилик бугун кимёвий геллардан фойдаланади. Геллар ёғни яхши кетказиб бериб, идишни ярқиратиб қўйиши аён, бироқ унинг зарари ҳақида деярли гапирилмайди. 

Идишларни ювишда яхши ёрдамчи бўлган геллар метаболик касалликларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига ва ҳатто гастритгача олиб бориши мумкин. 

 Хўш, геллардан фойдаланиш қоидалари борми ёки улардан умуман воз кечган маъқулми? 

Тошкент кимё-технология институти Озик-овқат маҳсулотлари технологияси кафедраси доценти т.ф.д. Саидазим Саидвалиев идиш ювиш гелларининг таркиби ҳақида батафсил маълумот бериб, гелдан фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини айтди. 

Ювиш воситаларининг таркиби 

Мутахассис ювиш воситаларининг тозалашга ёрдам берадиган қандай кимёвий моддалардан таркиб топишини санади. 

Ювиш воситаларининг таркиби: 

– сирт фаол моддалар; 

– кўпик регуляторлари; 

– ёрдамчи моддалар; 

– қўшимчалар. 

Сирт фаол моддалар, яъни сирт таранглиги бўлган молекулалар юқори молекуляр оғирликдаги қутбли молекулалар бўлиб, икки учли молекулалардир. 

Молекулаларнинг бир учи сувда, иккинчи учи эса ёғда яхши эрийди. 

Сирт фаол моддалар одатда 4 гуруҳга бўлинади:

 – анион сирт фаол моддалар; 

– катионик сирт фаол моддалар; 

– амфотер сирт фаол моддалар; 

– ион бўлмаган сирт фаол моддалар. 

Энг агрессив таркибий қисм 

Ювиш воситаларининг энг агрессив таркибий қисмларидан бири сирт фаол моддалар ҳисобланади.

Улар идишлардан ёғ ва кирларни ювиб ташлайди ва шу билан бирга қўлларнинг терисини қуритади. Шу сабабли, идишларни ҳар доим фақат резина қўлқопларни кийган ҳолда ювиш керак. 

Агар сиз идишларни яхши ювмасангиз ва гел қолдиғи идишларда қолса, ювиш воситаси танага катта зарар етказиши мумкин. 

Бундай ҳолда, озиқ – овқат билан бирга кимёвий моддалар ошқозонга тушади. Уларни мунтазам равишда «истеъмол қилиш» метаболик касалликларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига, гастритга олиб келиши мумкин. 

Заҳарли моддалар танага тушишининг олдини олиш усуллари:

 – танани ҳимоя қилиш учун ювиш воситаларини сув билан суюлтириш, яъни ювиш воситасининг сувли эритмасидан фойдаланиш;

 – идиш ювиш губкасини ишлатиб бўлгандан сўнг яхшилаб ювиш;

 – идишларни камида 20 сония давомида оқиб турган сув билан чайиш;

 – ёғли бўлмаган идишларни фақатгина ош содаси билан ювиш.

 Гелда ювишга рухсат бермайман

«Уйда ёғли бўлмаган нарсаларни . Унинг ўрнига ош содаси ишлатишади. Агар жуда ёғли нарсани ювмоқчи бўлиб, гелдан фойдалансак, албатта, ювишдан олдин қоғоз сочиқ билан ёғни яхшилаб артиб ташлаймиз, кейин гелда ювамиз. 

Чунки камроқ гел ишлатилганда, унинг идишда қолиш фоизи ҳам камаяди», – дейди Саидвалиев. 

Мутахассис гелни кам ишлатиш оқова қувурларда ёғ тиқилиб қолиб, сув кетмаслигига сабаб бўлишининг олдини олишини ҳам айтади. 

Чунки ёғнинг орқасидан совуқ сув қуйилиши трубада ёғ қотиб қолишига ва бу канализация тизимининг тез бузилишига сабаб бўлади. 

Табиатга ҳам фойда

Қолаверса, сув танқислиги кузатилаётган Ўзбекистонда гелдан камроқ фойдаланиб, сувни исроф қилмаслик мумкин. Шу йўл билан ўз соғлиғимизни асраган, ҳам сувни тежаган бўламиз.

Теги :
Жамият