$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёда мактаб директори ўзини осиб қўйди. Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди

Қашқадарёда мактаб директори ўзини осиб қўйди. Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди

Китобда мактаб директори ўзини осгани, марҳум вафоти олдидан "Ҳар қандай шароитда ҳам коррупцияга йўл қўйманг", — дея хат ёзиб қолдиргани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бош прокуратура мазкур ҳолатга расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширишда марҳумнинг яқин қариндошлари мурдани суд-тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказмаслик мақсадида юрак ҳуружидан вафот этгани важи билан жасадни кўмиб юборишганлиги аниқланган.

Ҳозирда туман халқ таълими, ички ишлар бўлимлари ҳамда махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази туман бўлимининг мутасадди ходимлари ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

Текшириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Теги :
Жамият