$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бухоро вилояти ҳокимининг вафоти ҳақидаги хабарлар расман рад этилди

Бухоро ҳокимининг вафоти ҳақидаги хабарлар расман рад этилди

Бухоро вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалиши юзасидан расмий муносабат билдириб, бу хабарлар ёлғон эканини расман тасдиқлади.

«Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорларнинг назоратида. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Шунингдек, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаев ҳам мазкур фейк хабарга ўз муносабатини билдириб ўтди:

– «Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Жамолович Камоловнинг ўлими тўғрисидаги хабар ёлғон. Ҳозиргина оила аъзолари билан боғландим, улар мендан журналистлар ва блогерлар фейк хабар тарқатмасликни сўрашди. Бундай дезинформация пандемия пайтида беморни аҳволига ёмон таъсир қилиши аниқ, инфодемия пандемиядан ҳам ўтиб тушаяпти.

Азиз ҳамкасблар журналистика қоидаларига риоя қилайлик!», деб ёзади Ш. Қудратхўжаев,