$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонга европалик сайёҳларнинг энг кўп қисми Германиядан келмоқда

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонасида Европарламент Транспорт ва туризм қўмитаси аъзоси Исмоил Эртуғ билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Исмоил Эртуғ Ўзбекистон кейинги йилларда европалик сайёҳлар орасида жозибадор манзилга айланганини таъкидлади. У европалик сайёҳлар энг кўп қисмини Германия фуқаролари ташкил этишини қайд этди. Ўзбекистонда ушбу соҳани ривожлантиришга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, сайёҳлик ассоциациялари, Европа пойтахтлари аэропортлари маъмуриятлари, турли сайёҳлик форумлари ва кўргазмалари вакиллари билан алоқа ўрнатиш орқали кўмак беришга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон вакилларининг 2023 йилда Бельгияда ўтказиладиган навбатдаги Глобал туризм форумида иштирок этиши масаласини ишлаб чиқиш таклиф қилинди. Ўзбекистон бундай тадбирларда тақдим этилиши мамлакатнинг Европа Иттифоқи мамлакатларида янада кенгроқ тан олинишига ва европалик сайёҳлар оқими ошишига хизмат қилади.

Томонлар Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида кенгроқ тарғиб қилиш мақсадида мунтазам алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.