$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Депутат Enter Engineering компаниясини Меҳнат кодексини қўпол равишда бузишда айблади

Одилжон Тожиев

Кеча Enter Engineering компаниясининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб, компания мулкига зарар етказилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Мазкур ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиев ўз муносабатини билдирди.

Депутат ўз муносабатида Ғузор туманидаги Uzbekistan GLT заводини қураётган Enter Engineering компаниясининг ишчиларга ойлик маош тўламасдан ишлатаётганлик ҳолати Меҳнат кодекси талабларини қўпол равишда бузиш эканлини айтган.

Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 161-моддасида ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлигини ҳам таъкидлаб ўтди. 

«Вазиятнинг шу даражага етиб келишига компания раҳбарияти билан биргаликда меҳнат муҳофазаси бўйича ваколатли орган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа тегишли ташкилотларнинг назоратсизлик ва бефарқликка йўл қўйгани ҳам сабаб бўлган деб хисоблаймиз», – деди депутат Одилжон Таджиев.