$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Қашқадарёдаги GTL заводи ишчилар оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришди

Қашқадарёдаги GTL заводи ишчилар оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришди

Бугун ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компаниясининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилгани акс этган видео тарқалди.

Ушбу ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган, дейилади Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарда.

Ишчиларнинг норозилиги бош пудратчилар (Enter Engineering, Hyundai Engineering) шу жумладан Буюртмачи (Uzbekistan GTL) офис биноларининг дераза ойналари, офис жиҳозларини синдириш, шунингдек, бошқа вақтинчалик бино ва иншоотлар (ошхона, омборлар, назорат пунктлари ва бошқалар) бузилишига олиб келди.

Эрталаб соат 9:00 дан бошлаб қурилиш майдонида вазият барқарорлашди ва оммавий иш ташлаш тўхтатилди. Ҳозирда “Uzbekistan GTL” мутахассислари қурилиш майдончасидаги бузилишлар ва келтирилган зарарлар миқдори текширилиб, тизимдаги носозликлар бартараф этилди.

Айни пайтда, ушбу қурилиш объектида юзага келган ҳолатнинг сабабларини ўрганиш мақсадида Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги раҳбарлари ва мутахассисларидан иборат комиссия тузилиб, ўша жойга юборилган.