$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ноқонуний объект эгаларининг “шўрига шўрва тўкилди”

Демонтаж

Тошкент шаҳри ҳокимилиги пойтахтда пиёдаларга халақит бераётган ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланаётганини маълум қилди.

Ҳокимлик таҳлили

Тошкент шаҳри ҳокимлиги йўлларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш, соғлом турмуш тарзи, фаол ҳордиқ чиқариш ва дам олиши учун шарт-шароит яратиш бўйича ишлар доирасида жойларда пиёдалар учун мўлжалланган йўлларнинг қулайлиги таҳлил қилган.

Унга кўра, шаҳар кўчаларида жойлашган тартибсиз, ягона услубсиз ва кўп ҳолларда тегишли шаҳар хизматлари томонидан бериладиган рухсатномаларсиз қурилган бинолар талайгиналиги аниқланган. Йўллар бўйлаб жойлашган бу бинолар аҳоли учун хавф туғдиради, Маълум бўлишича уларнинг аксариятида тўхташ жойлари ва йўлаклари йўқ ҳамда пиёдалар йўлакларига чиқиб кетган тарзда ташкил этилган. Ҳокимлик буларни аҳоли учун хавф туғдиради деган қарорга келган.

 “Ҳайдовчининг бир дақиқалик харид қилиш жараёни бошқа ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам сезиларли ноқулайлик ва хавф туғдиради”, — дейилади хабарда.

Старт олган демонтаж

Шунингдек, таҳлил натижалари асосида ҳозирда тегишли шаҳар хизматлари томонидан ноқонуний қурилма ва иншоотларни демонтаж қилиш ишлари бошланмоқда. Хабарда ҳокимлик Тошкент шаҳри ҳудудида маиший ва тижорат биноларига эга бўлган пойтахт аҳолисини ҳужжатларнинг шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини яна бир бор синчиклаб текширишга чақирди.

Тадбиркорлар диққатига!

Шу билан бирга тадбиркорлар ва шаҳар аҳолисидан ушбу турдаги кўчмас мулкни харид қилишда эҳтиёткор бўлиш, юридик хизматлар билан маслаҳатлашишга сўралган. Бундан ташқари ҳокимлик Тошкент шаҳри кадастр хизматлари томонидан бериладиган, уларнинг чегаралари, майдони ва биноларнинг турларини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари, бино ва иншоотлар учун ҳужжатларнинг муқобил турлари мавжуд эмаслигини эслатиб ўтди.