$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда демографик ўсиш секинлайди

demography demografiya

Мамлакатда 2024–2040 йилларда доимий аҳоли сонининг йиллик ўсиши суръати ўртача 1,7 фоизга секинлаб, 2040 йилда 48 миллион кишига етиши кутилмоқда. Бу ҳақда Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институтининг кўчмас мулк ва ипотека бозори ҳисоботида ёзилган.

Аҳоли сони йилига 600 минг кишига кўпайди

Институт ҳисоб-китобларига кўра, аҳоли сонининг 1 фоизга ўсиши уй-жойга бўлган талабнинг 0,8 фоизга ошишига олиб келади.

“2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 36 миллион кишига етиб, 2010 йилга нисбатан 8 миллион кишига (28,7 фоизга) ошди. Ушбу даврда аҳоли сони йилига ўртача 2 фоизга ёки 600 минг кишига кўпайди. 

2024–2040 йилларда доимий аҳоли сони йиллик ўсиши суръати ўртача 1,7 фоизга секинлаб, 2040 йилга бориб 48 миллион кишига етиши кутилмоқда”, — дейилади ҳисоботда.

Вилоятлар бўйича прогноз

Прогноз қилинишича, 2024–2040 йилларда Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида аҳоли сони 1,5 миллион кишига кўпайиши кутилмоқда. 

Фарғона водийси вилоятлари аҳолиси сони 2040 йилга бориб салкам 14 миллион кишига етиши ва 2023 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 3,6 миллион кишига кўпайиши мумкин.

1 октябрь ҳолатига кўра 36,6 миллион киши

Аввалроқ Статистика агентлиги 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 36,6 миллион кишига етганини хабар қилганди.