$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда ер деградацияси геоахборот тизими ишлаб чиқилади

Фото: AP Фото: AP

Вазирлар Маҳкамасининг "Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларини чоп этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирларини мониторинг қилиш, баҳолаш ва ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ҳамда натижаларни чоп этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот технологиялари вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 июнга қадар ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар ахборот базасини яратиш мақсадида ер деградацияси геоахборот тизими (YerDGAT)ни ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади.

Белгиланишича:

ерлар деградациясига қарши курашиш тадбирлари мониторингини юритиш, баҳолаш ва чора-тадбирларни белгилаш мақсадида Сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги қўмитаси, Экология қўмитаси, Геология қўмитаси, Гидрометеорология хизмати, Фанлар академияси ҳамда йирик саноат корхоналари томонидан глобал иқлим ўзгариши, қурғоқчилик, чўлланиш, табиий ва техноген хавф мавжуд бўлган ҳудудлар, экологик, гидрогеологик, гидрометеорологик, агрометеорологик ва статистик маълумотлар ҳамда ҳисоботлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим қилиб борилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги талабига мувофиқ вазирликлар, давлат бошқарувида иштирок этувчи барча ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, табиий ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи йирик саноат корхоналари томонидан «ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланиш, глобал иқлим ўзгариши»га доир тезкор ҳамда архив маълумотлари, ҳисоботлар, уларни шакллантириш, тузиш, бериш, зарур ҳолларда танланган ҳудудларда мониторинг кузатувларини ўрнатиш, қайта ўрганиш, тадқиқот тадбирларини ўтказиш беғараз амалга оширилади;

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлар деградацияси олдини олиш ва салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ишлаб чиқади ҳамда алоқадор корхона, муассаса, ташкилотлар раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахсларга ижро учун юборади;

давлат ва нодавлат, халқаро ташкилотларга республика ҳудуди бўйича ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланишга оид маълумотлар, уларга қарши курашиш тадбирлари тўғрисидаги маълумотлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги YerDGAT тизими орқали тақдим этилади;

вазирликлар, давлат бошқарувида иштирок этувчи барча ташкилот ва идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, табиий ресурсларни қазиб олувчи, қайта ишловчи йирик саноат корхоналари раҳбарлари глобал иқлим ўзгариши салбий таъсирини юмшатиш, ерлар деградацияси, қурғоқчилик, чўлланишга қарши курашиш ва олдини олиш дастурларини бажаришга шахсан жавобгар ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

ерлар деградацияси, қурғоқчилик ва чўлланиш, унга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили 1 апрелга қадар умумлаштирилган ҳисобот киритиб борилишини таъминлайди;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ерлар деградацияси олдини олиш ва унинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.