$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Нозима Давлетова Масс-медиа жамғармаси Васийлик кенгашига раҳбар бўлди

Фото: Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди Фото: Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди

Нозима Давлетова Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашига раҳбар бўлди. Бунгача у жамғарма директори бўлган. Мазкур лавозимда аввалроқ Комил Алламжонов ишлаган эди.

Февралдан буён Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори лавозимида ишлаб келган Нозима Давлетова жамғарма Васийлик кенгаши раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилди.

Июль ойида Комил Алламжонов Васийлик кенгаши раҳбари лавозимини тарк этиб, президент маъмурияти раҳбари ўринбосари бўлган эди. У фонд ташкил этилган 2020 йил январь ойидан бери бошқарув кенгашига раислик қилиб келган эди.

Жамғарманинг янги директори этиб аввал Европа-Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) Тошкент лойиҳа бюроси раҳбари бўлган Акрамжон Фозилов тайинланди.