$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Фуқаролардан давлат дастури лойиҳасига таклифлар олиш бошланди

Фото: Uz24 Фото: Uz24

Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасига таклифлар шакллантирилмоқда.

Фуқаролар ўз таклифларини jamoatchilik.uz платформаси орқали юбориши мумкин.

Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 10 ноябрга қадар давом этади.

Теги :
Jamiyat