$
 12820.47
5.69
 13470.47
27.77
 122.26
-1.24
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг давлат ташқи қарзи ҳақида маълумот берилди

Фото: Nova24.uz Фото: Nova24.uz

Ўзбекистоннинг давлат қарз қолдиғи 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра 26 млрд долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Бунда мамлакатнинг ташқи қарзи 23,36 млрд доллар бўлган бўлса, ички қарз 2,77 млрд доллар бўлган. Ўзбекистон давлат қарзи ялпи ички маҳсулотга нисбатан 35,1 фоизни ташкил қилган. Бу кўрсаткич 2021 йил якунида 38 фоиз эди. 

Давлат ташқи қарзи 2021 йилга нисбатан 302,9 млн долларга камайган. 2020 йилда давлат қарзи 23,4 млрд доллар бўлган эди. Шу тариқа у 11 фоизга ошди ва 2021 йил давомида 2,9 млрд долларга ўсди. 

Бироқ ЯИМ тез суратларда, яъни 9,4 млрд долларга ўсгани туфайли давлат қарзининг ЯИМга нисбатан улуши пасайди. 

Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда «мўътадил» даражада ҳисобланади.

Маълумот учун, давлат қарзи бўйича статистик маълумотлар халқаро молия ташкилотлари ва тижорат банклари тақдим этадиган маълумотлар асосида аниқлаштириб борилади.

Теги :
Jamiyat