$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Ноқулай об-ҳаво шароити сабаб фермерлар ҳосилнинг 30%дан 80%гача қисмини йўқотиши мумкин

Ўзбекистон фермерлари ноқулай об-ҳаво шароити сабаб ҳосилнинг 30%дан 80%гача қисмини йўқотиши мумкин

Бу йил совуқ ҳаво туфайли ўзбек фермерлари ҳосилни 80 фоизгача йўқотиши мумкин. «EastFruit» нашри маълум қилди.

2021 йил бошидан кузатилган илиқ об-ҳаво Марказий Осиё минтақасида айрим турдаги экин ва дарахтларнинг нисбатан эрта гуллашига олиб келди. Жумладан, Ўзбекистоннинг жанубий ва марказий қисмларида бир неча ҳафта олдин бодом, ўрик ва гилос дарахтлари гуллади. Эндиликда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши ортидан уларнинг кўпчилиги хавф остида қолмоқда.

Фарғона водийси, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари фермерлари билан ўтказилган сўровномаларда фермерлар кескин совуқ тушиши ҳосилнинг 30% дан 80% гача йўқ бўлиб кетиши мумкинлигини айтишган. Хусусан, келажакда бодом ҳосилининг 55-60 фоизи, аллақачон гуллаган ўрик навларининг 70-80 фоизи, ўрикнинг ҳали гулламаган бошқа навларининг 30-35 фоизи, шунингдек, олхўрининг 35-40 фоизи хавф остида қоляпти.

Қайд этиш жоиз, мазкур ҳудудлар мамлакат бўйича етиштирилган мева-сабзавотларнинг қарийб 70 фоизини беради.

Теги :
Jamiyat