$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Ижтимоий тармоқларда 213 км/с тезликда ҳаракатланиб жаримага тортилган "Дамас" ҳайдовчиси ҳақида тарқалган хабар юзасидан расмий маълумот берилди

Андижонда 213 км/с тезликда ҳаракатланган Дамас ҳайдовчиси жаримага тортилди

Аввалроқ, “Дамас” русумли, 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситаси юқори тезлик 100 км/с чегараланган жойда 213 км/с тезлик билан ҳаракатланганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128Х3 моддаси 3-қисмига асосан 2 млн. 7 минг сўм жарима қўлланилгани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, автоматлаштирилган тизим қоидабузарликларни автоматик тарзда қайд этишда техник хатоликка йўл қўйилганлиги маълум бўлди.

Суриштирув давомида “Дамас” русумли 60 О 355 НА давлат рақам белгили транспорт воситасининг эгаси фуқаро Э.Д.га нисбатан белгиланган жарима солиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 271-модда 1-қисмига асосан бекор қилинганлигини маълум қилди.