$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда Damas билан тўқнашган "ГАЗел" ағдарилиб кетди

Фото: ЙҲХХ Фото: ЙҲХХ

Олмазор туманида Damas ва «ГАЗел» иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида «ГАЗел» ағдарилиб кетди. Унинг салонида йўловчи бўлмаган. Damas ҳайдовчиси жароҳатланди.

Тошкент халқа автомобиль йўли Замона тўйхонаси қаршисида Damas ва «ГАЗел» иштирокида ЙТҲ содир бўлди, дея хабар қилмоқда шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 2022 йил 16 декабрь куни соат 06:30 ларда Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Замона тўйхонаси қаршисида 1983 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги «ГАЗел» йўловчи ташувчи транспорт воситаси ва 1995 йилда туғилган А.Э. бошқарувидаги Damas иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Damas ҳайдовчиси А.Э. тан жароҳат олди. ЙҲХБнинг «Газета.uz» га маълум қилишича, машиналар салонида йўловчилар бўлмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.