$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Бир ойда 5,5 минг киберҳужум: Бизда киберхавфсизлик хавф остидами?

cyber security киберхавфсмзлик kiberxavfsizlik

20 декабрь куни ўтказган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев IT соҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлаш масаласининг долзарблиги ошаётганини таъкидлаб ўтди.

Кибержиноятлар ойлиги

Унга кўра, 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир етилган. Шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Мирзиёев ноябрь ойида IT воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича Президент қарорини имзолади.

Тўлов тизимлари талабга жавоб бермайди

Ўзбекистонда 50 га яқин тўлов тизими хизмат кўрсатса-да, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Киберхавсизлик бўйича мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топшириғи берилди.

Суммалик режалар

Бундан ташқари, IT бўйича хизматлар ҳажмини 20 триллион сўмга, экспортни 800 миллион долларга етказиш, тармоқларда 130 та ахборот тизимини жорий қилиш ва 750 та давлат хизматларини тўлиқ рақамлаштириш борасидаги режаларни ишлаб чиқиш муҳим вазифа қилиб белгиланди.