$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ички ишлар вазирлигининг расмий сайтига киберҳужум уюштирилди

Сизни антивируслар ҳам қутқара олмайди. Киберхавфсизлигингиз қай даражада таъминланган?

Бугун 13:40 ларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг iiv.uz сайтига киберҳужум уюштирилган. Киберҳужум натижасида вазирлик сайти блокланган, фонда эса “Hacked by MSecurity.Pro Jamoasi. Biz bir butunlikda kuchli jamoamiz va hech kimdan qo‘rqmaymiz” ёзуви билан бирга Telegram манзилларини қолдиришган.

Расмий муносабат

Кўплаб фуқаролар ҳамда блогларда ушбу хабар тарқалган бўлса-да, Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов аслида бу хабар хато эканлиги, сайт ишлаётганлигини иддао қилиб, https://gov.uz/iiv/ ҳаволасини келтирган. Ғиёсов келтирган ҳавола ҳукуматнинг умумий сайти бўлиб, платформа синов режимида ишлаётганини кўриш мумкин.

Вазият ўзгаришсиз

Ҳозирда сайт блокдан очилмаган ва Ғиёсов келтирган ҳаволага йўналтириш берилган. Ҳолат бўйича бундан бошқа маълумот берилмаганю