$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Виртуал ҳаётнинг реалликда амалга ошадиган жазолари

cyber security киберхавфсмзлик kiberxavfsizlik

Қонунчиликдаги янги маълумотларга кўра, онлайн товламачилик ва ноқонуний криптовалюта савдоси учун Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киртилган.

Товламачилик

Қонунчиликдаги янгиликлар шуни маълум қиладики, Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, эндиликда, шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб, пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади. 

Интернетдан ҳаётга кўчган жиноят

Шунингдек, янги қўшимчаларда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши белгилаб қўйилган. 

Лицензиясиз “олди-сотди”лар чеклови

Яна бир янги қонунга кўра, крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш ёхуд крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, турли кўринишдаги жазолар қўлланиши мумкин. 

Жазо чоралари

— БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 

— 1 йилгача озодликни чеклаш; 

— 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Маъмурий жазодан ҳам тийилмаса... 

Бундан ташқари, аноним крипто-активлар майнинги билан шуғулланиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда майнинг фаолиятини амалга ошириш шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

— БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда жарима;

— 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

— 1 йилгача озодликни чеклаш;

— 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Яширин майнинг

Шу қаторда, яширин майнингни амалга ошириш БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўзда тутилган.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot