$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда дорихоналарга қалбаки дориларни бемалол "ўтказиш" мумкинми?

Дори dori

Тиббиёт ходими деганда кўз олдимизга соғлигимиз ҳимоячиси, ҳар қандай вазиятда ҳам бемор ҳаёти учун курашувчи шахслар кўз олдимизга келиши керак... Афсуски, Гиппократ қасамини "сув қилиб ичиб юборган" айрим тиббиёт ходимларини кўриб, ҳаётимни шуларга ишониб топшираманми, деб юборасан киши.

Ишончли шифокор топдим дегвнингда эса дорихоналардаги сифатсиз дорилар сабаб вафот этган болалар ҳақида эшитасан. Ҳатто Ўзбекистон дорихоналарида қалбаки дориларни ҳам бемалол сотиш мумкин!

У қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган 

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Зодак», «Анаферон», «Хилак Форте» ва «Витамин В6» номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими қўлга олинди.

Яширин цех аниқланган

Хусусан, Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки «Зодак» дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинган. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона «Анаферон», 2125 дона «Зодак», 4000 дона «Витамин В6» дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган

Таъкидланишича, мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган ва тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона «Зодак», 260 дона «Анаферон», 96 дона «Хилак Форте» ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

2023 йилнинг сентябрь ойидан буён

Терговга қадар текширув давомида, Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу ноқонуний иш билан шуғулланиб келганлиги ва уни ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар Қирғизистондан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситалари хом-ашёлари билан таъминлаб турганликлари маълум бўлди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.

Қамоқ эҳтиёт чораси

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186−3-моддаси 2-қисми «б» ва «е» бандлари (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктирибдори воситалари ёки тиббий буюмларнинг сифати ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан содир этилган сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Теги :
Jamiyat
Iqtisodiyot