$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайганлар 21 мингдан ошди

Кеча коронавирусдан соғайиш бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди

2020 йил 8 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 193 тага кўпайиб, 29652 нафарни ташкил қилмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 53 ёшли аёл ҳамда Сергели туманида яшаган 64 ёшли эрак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Шунингдек, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 328 нафар, Тошкент вилоятида 215 нафар, Сурхондарё вилоятида 30 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 17 нафар, Фарғона вилоятида 11 нафар ҳамда Навоий вилоятида 4 нафар, жами 626 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар 21006 нафарга (70 фоиз) етди.

Ҳозирда 8459 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat