$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Бутун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 млн.дан ошди

Бутун дунёда коронавирусдан вафот этганлар сони 1 млн.дан ошди

Бутун дунё бўйича коронавирусдан вафот этганлар сони 1 млн. нафардан ошиб кетди. 2020 йил 29 сентябрь 11:15 ҳолатига кўра, сайёорамизда COVID-19 дан вафот этганлар 1 млн. 6 минг 450 нафарни ташкил этмоқда.

Коронавирусдан ўлим ҳолати энг кўп АҚШда кузатиляпти. Бу ерда 7 млн. 361 минг 611 киши коронавирусга чалинган, уландан 209 минг 808 нафари ҳаётдан кўз юмган. Ўлим сони бўйича ундан кейинги ўринларни Бразилия (142 минг 161 та), Ҳиндистон (96 минг 351 та) ва Мексика (76 минг 603 та) эгаллаб турибди.

МДҲ давлатлари орасида энг кўп ўлим ҳолати Россияда рўй бериб, дунё бўйича 12-ўринда. Бу давлатда 20 минг 385 та коронавирусдан ўлим кузатилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда COVID-19 га чалинганлар 56 минг 68 нафарни ташкил қилиб, беморлар сони бўйича дунёда 57-, вафот этганлар бўйича эса 75-ўринда (292 та).