$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда айни пайтга қадар коронавирусдан соғайганлар сони 42 минг нафардан ошди

Коронавирусдан даволайдиган шифокорлар “вахта” усулидан кунбай иш тартибига ўтказилади

Ўзбекистонда айни пайтга қадар коронавирусдан соғайганлар сони 42 162 нафарни (94 фоиз) ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 167 нафар, Тошкент вилоятида 69 нафар, Самарқанд вилоятида 9 нафар, Наманган вилоятида 8 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Андижон вилоятида 2 нафар бемор тузалган. 

Маълумот учун, 2020 йил 9 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44781 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

Жумладан, янги касалланиш ҳолатларининг 204 нафари Тошкент шаҳрида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Юнусобод туманида яшаган 56 ёшли Э.А. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 59 ёшли З.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.