$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг яна 8 ҳудудида 165 кишида коронавирус аниқланди

Яна 8 та ҳудудда 165 та коронавирус қайд этилди

2020 йил 30 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 165 тага кўпайиб, 56 519 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

94 нафари Тошкент шаҳрида,

32 нафари Наманган вилоятида,

12 нафари Самарқанд вилоятида,

9 нафари Навоий вилоятида,

6 нафари Қашқадарё вилоятида,

4 нафардан Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 52 970 нафари (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 минг 81 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat