$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 50 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 50 мингга яқинлашди

2020 йил 17 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 223 тага кўпайиб, 49 385 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 116 нафари Тошкент шаҳрида, 53 нафари Наманган вилоятида, 14 нафари Андижон вилоятида, 11 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Қашқадарё вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шнингдек, Юнусобод туманида яшаган 64 ёшли эркак ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 56 ёшли аёл, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 45 474 нафари (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 3 500 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Теги :
Jamiyat