$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида яна 111 та коронавирус қайд этилди

+211. Яна 10 та ҳудудда коронавирус қайд этилди

2020 йил 9 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 111 тага кўпайиб, 60 233 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

54 нафари Тошкент шаҳрида,

15 нафари Жиззах вилоятида,

12 нафари Қашқадарё вилоятида,

10 нафари Фарғона вилоятида,

8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

5 нафари Наманган вилоятида,

5 нафари Сурхондарё вилоятида,

2 нафари Тошкент вилоятида коронавирус билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги учун намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 56 976 нафари (95 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 760 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Теги :
Jamiyat