$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Аввал иситма, кейин ич кетиши: COVID-19 белгилари қандай кетма-кетликда пайдо бўлади?

Аввал иситма, кейин ич кетиши: COVID-19 белгилари қандай кетма-кетликда пайдо бўлади?

АҚШ олимлари COVID-19 белгилари қандай кетма-кетликда пайдо бўлишини аниқлашди. Бу вирусни юқтириб олганларга уни бошқа касалликлардан тезроқ фарқлаб олиш, шифокорларга эса тезроқ даволаш имконини беради. Бу ҳақида Frontiers in Public Health журналида чоп этилган мақолада таъкидлаб ўтилган.

Жанубий Калифорния Университети мутахассислари COVID-19 симптомларининг пайдо бўлиш кетма-кетлигини тузиб чиқишди. Унга кўра, дастлаб иситма, йўтал, мушаклар оғриши, кейин эса кўнгил айниши ёки қусиш ва ич кетиши рўй беради.

Олимлар ушбу маълумотлар COVID-19 билан боғлиқ ҳолатларни бошқа касалликлардан фарқлаш ва касаллик тарқалишининг олдини олишда асқатишига умид қилишяпти. 

Теги :
Jamiyat