$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

+275. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ортди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 3 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 275 тага кўпайиб, 25 828 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 122 нафари Тошкент вилояти, 56 нафари Тошкент шаҳрида, 26 нафари Самарқанд вилоятида, 16 нафари Қашқадарё вилоятида, 13 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 12 нафари Сурхондарё вилоятида, 11 нафари Хоразм вилоятида, 10 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганларнинг 16 507 нафари (64 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9 166 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 564 нафари оғир, 215 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Жамият