$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: Бугун кун давомида яна 576 нафар бемор соғайди

коронавирус

2020 йил 4 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 254 тага кўпайиб, 26 минг 804 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 218 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 195 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 23 нафари эса Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида), 31 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 181 нафар, Тошкент шаҳрида 174 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафари, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Қашқадарё вилоятида 18 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 576 нафар бемор тузалди.

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 17 минг 838 нафари (66 фоиз) соғайди.

Ҳозирда 8 минг 803 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Теги :
Jamiyat