$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Кеча Ўзбекистонда 489 та COVID-19 касаллиги аниқланди

коронавирус аҳолида

Соғлиқни сақлан вазирлиги маълумотларига кўра, кеча, 23 июль куни мамлакатда 489 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 54 нафари Карантин муассасаларида, 435 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Жиззах ҳамда Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 277 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 18 868 нафар бемордан 10 149 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 617 нафар бемордан 118 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat