$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирус чекиняпти. Ўзбекистонда кун давомида Covid-19 дан тузалаётганлар янги беморлар сонидан қўпроқ

Кеча Ўзбекистонда 594 кишида коронавирус аниқланди. 5 бемор вафот этди

2020 йил 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 134 тага кўпайиб, 42 минг 370 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли эркак ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Кеча кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қашқадарё ҳамда Хоразм вилоятларида жами 389 нафар бемор тузалди. Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган фуқароларнинг 39 минг 664 нафари (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 минг 380 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Юқоридаги статистикадан кўриш мумкинки, сўнгги кунларда коронавирусдан тузалганлар сони янги аниқланаётган ҳолатларга нисбатан анча кўпроқ.

Теги :
Jamiyat