$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

COVID-19: Яна 7 та ҳудудда коронавирус қайд этилди

коронавирус Иллюстрация

2020 йил 9 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 139 тага кўпайиб, 44 минг 557 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 91 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 11 нафари Андижон вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Фарғона вилоятида, яна 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 83 ёшли аёл ҳамда Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли эркак, жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 41 минг 898 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2 минг 297 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 402 нафари оғир, 226 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Теги :
Jamiyat